Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубоги босқичида биринчи ўринни эгаллади

olympic.uz сайти фотосурати

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилган Жаҳон кубогининг учинчи босқичида медаллар жамғармаси бўйича биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда республика Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар беради.

Ўзбекистон спортчилари тўртта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Яккалик баҳсларида Тахмина Икромова терма жамоа ҳисобига учта олтин ва бронза келтирди. Ўзбекистонлик гимнастикачилар жамоавий баҳсларда олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритдилар.

«Бу терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши натижасидир, – деб ёзади Ўзбекистон гимнастика федерацияси матбуот хизмати.

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида кумуш ва иккита бронза медали бор.

Жаҳон чемпионати сериясининг дастлабки икки босқичи Афина ва София шаҳарларида бўлиб ўтди. 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган учинчи босқичда дунёнинг 15 та давлати — Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ ва Ўзбекистон иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирда дунёнинг энг кучлиларидан бири ҳисобланган Россия, Беларус ва Украинадан гимнастикачилар қатнашмадилар. Бундан ташқари, аввалги босқич ғолиблари – италиялик София Раффаэлли ва исроиллик Дариа Атаманова, шунингдек, Болгария терма жамоаси етакчиси Боряна Калейн ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда