Ўзбекистонда кўнгиллилар фаолият юритадиган соҳалар тартибга солинди

"Газета.uz" сайти фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан «Давлат органларининг вазифа ва функцияларини волонтёрлик фаолиятини орқали нисбатан самарали ва тежамкор шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисида низом» тасдиқланди.

Давлат органларининг қуйидаги таркибий тузилмаларига волонтёрларнинг жалб этилишига йўл қўйилмайди:

👉 пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи;

👉 махфий маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи;

👉 инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, бажарилиши алоҳида билим ва кўникма талаб этадиган вазифаларни амалга оширувчи.

Давлат органларида кўнгиллилар сифатида вояга етган, тегишли фаолият соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган фуқаролар ишлаши мумкин. Улар суҳбатлар асосида танлаб олинади.

Қуйидаги фуқароларнинг давлат органи фаолиятига волонтёр сифатида жалб этилишига йўл қўйилмайди:

➡️ муомалага лаёқати белгиланган тартибда чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган;

➡️ волонтёр сифатида жалб этилаётган тегишли соҳа бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлмаган;

➡️ давлат органи ходими — ўзи ишлаётган давлат органи фаолиятида (корпоратив волонтёрлик бундан мустасно);

➡️ ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, шунингдек, қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган;

➡️ жиноий жазони ўтаётган;

➡️ белгиланган вазифаларни амалга оширишга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсони мавжуд бўлган;

➡️ ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;

➡️ диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.

1 июндан бошлаб Ўзбекистон ёшлар портали негизида кўнгиллиларни рўйхатга олиш электрон платформаси иш бошлайди.

Агар кўнгилли ушбу лавозимда ойига 20 соатдан ортиқ ишласа, у билан волонтёрлик шартномаси тузилади. Агар ихтиёрийлик шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у бир томонлама равишда, этти кунлик огоҳлантириш билан ва сабабларини кўрсатиш мажбуриятисиз бекор қилиниши мумкин.

Ўзбекистонда кўнгиллилар ҳаракати COVID-19 пандемияси муносабати билан карантин чекловлари киритилгандан сўнг сезиларли жонланди. Кўнгиллилар турли ёрдамга муҳтож одамларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган. Кўнгиллилар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш янада самаралироқ бўлиши учн гуруҳларга бирлашдилар, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ҳамжамиятларни яратдилар. Бироқ, тез орада расмийлар кўнгиллилар ҳаракатини назоратга олишга қарор қилишди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ