Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати ходимларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди

Аutostrada.uz фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати 12 апрелдаги қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради. Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди. Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

Ҳукуматнинг яна бир қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва рўйхатга олиш гувоҳномаларини алмаштиришнинг янги муддатлари тасдиқланди:

➡️ 2010 йилгача чиқарилганларни 2023 йил 31мартгача алмаштириш мумкин;

➡️ 2010 — 2012 йилларда чиқарилган — 2023 йил 30 июнгача;

➡️ 2013-2015 йилларда — 2023 йил 30 сентябргача;

➡️ 2015 йилдан кейин — 2023 йил 31 декабргача.

Илгари алмаштиришнинг охирги муддати 2022 йил 31 декабр эди.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрел ькуни «Йўл ҳаракати қоидалари»га ўзгартиришлар киритилган эди. Улар мактаблар, болалар боғчалари ва турар-жой массивларида транспорт воситаларининг тезлигини чеклашни назарда тутади, шунингдек, олд ўриндиқларда ўтирган йўловчилардан хавфсизлик камарини тақишни талаб қилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ