Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари автомобиль йўлларини реконструкция қилиш учун 273,8 миллион доллар миқдорида қарз маблағлари ажратишни маъқуллади, шундан сўнг Ўзбекистон Президенти мазкур лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шартнома 25 март куни тасдиқланган. Жами маблағнинг 183,8 миллион доллари «Сурхондарё» лойиҳасини амалга оширишга, 90 миллион доллари «Бухоро» лойиҳасини якунлаш учун йўналтирилди. Автомобиль йўллари қўмитаси лойиҳаларни амалга ошириш ва ОТБнинг қарз маблағларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш учун масъул ижроия органи этиб тайинланди.
Сурхондарё вилоятида 4П105 «Дарбанд – Болсун – Элбаён» ва 4П100 «Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов» йўл участкалари реконструкция қилинади. Лойиҳанинг умумий қиймати 227,3 миллион доллар, Ўзбекистон ҳиссасига 43,5 миллион доллар тўғри келади, амалга ошириш муддати олти йил – 2022 йилдан 2027 йилгача, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли давр белгиланган.
Фармонда қайд этилишича, Сурхондарё ҳокимлиги жисмоний ва юридик шахслардан реконструкция қилиш доирасида олиб қўйилган ер майдонларини захира ерлар тоифасига ўтказиши ва кейинчалик уларнинг собиқ эгаларига этказилган зарар тўлиқ қоплангандан кейингина автомобиль йўллари қўмитасига ўтказиши мумкин.
Бухоро вилоятида А380 русумли «Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау» йўли таъмирланади. Лойиҳани якунлаш муддати — 2023 йил.
Бундан олдин, 2022-2024-йиллари ОТБ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 27 та лойиҳани амалга оширишда ёрдам бериши хабар қилинган эди.