Ўзбекистонда Skype шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузувчилар реестридан чиқарилди. Маълумки, 2021 йил июлда ушбу мессенжер мазкур рўйхатга киритилганди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АТК) га таянган ҳолда «Газета.uz» хабар беради.
Вазирлик мессенжернинг қайта ишлаши «Skype билан ўзаро манфаатли музокаралар натижаси» эканлигини қайд этган.
Skype «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддасини бузувчи сифатида реестрга киритилган, зеро қонун хорижий интернет-компаниялар ва ижтимоий тармоқлардан Ўзбекистон ҳудудида шахсий маълумотларни тўплаш, тизимлаш ва сақлашни талаб қилади. Мессенжер маъмурияти бу талабни бажарганми ёки йўқми, бу номаълум.
АТК ҳозирда реестрга киритилган бошқа хизматларга киришни тиклаш устида ишламоқда, булар — Twitter, TikTok, «ВКонтакте» ва WeChat.
Март ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди. Томонлар республикада платформа фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистон қонунчилиги талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилдилар. Вазирлик компанияга Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очишни таклиф қилди. TikTok вакиллари Ўзбекистон қонунчилигига зид бўлган материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.