Ўзбекистон Президенти Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24—26-март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мирзиёев ялпи мажлисда нутқ сўзлайди. Унда, шунингдек ЕТТБ президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург ҳам қатнашади.

Сессияда BBC World News халқаро телеканалида янгиликлар бошловчиси сифатида танилган ЕТТБнинг алоқалар бўйича директори Жонатан Чарлз модераторлик қилади.

Форум илк бор ўтказилмоқда, унда Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти намойиш этилади. Тадбирда дунёнинг 60 га яқин давлатидан бир ярим мингдан ортиқ ишбилармон ва сиёсий доиралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этадилар.

Форум дастури панел сессиялари, тематик муҳокамалар ва давра суҳбатларига бой бўлади. Унда Ўзбекистоннинг турли тармоқлари ва минтақаларининг сармоявий ва савдо имкониятлари, молия бозорини ривожлантириш истиқболлари, Ўзбекистон саноатини модернизация ва рақамлаштириш, савдони эркинлаштириш, мамлакатни минтақавий ва халқаро бозорларга интеграциялашувига доир чора-тадбирларга бағишланган тақдимотлар режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда