Афғонистонга суюлтирилган газ етказиб бериш қайтадан бошланади

Оренбург газни қайта ишлаш заводи. «Газпром» сайти фотосурати

Россия ишлаб чиқарувчилари март ойида Афғонистонга суюлтирилган газ етказиб беришни қайтадан бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Refinitiv Eikon компанияси маълумотларига таяниб, Reuters хабар беради.

Россия коронавирус чекловлари ва паст рентабеллик туфайли 2020 йил ўрталаридан Афғонистонга суюлтирилган газ етказиб беришни тўхтатган эди.

Қозоғистоннинг «Казмунагаз» давлат ширкати ва Россиянинг «Газпром» компанияси қўшма корхонаси «КазРосГаз»га тегишли Оренбург газни қайта ишлаш заводи Афғонистонга 10 минг тонна суюлтирилган газ жўнатишни режалаштирмоқда.

Авваллари Оренбург заводидан суюлтирилган газни темир йўл орқали, асосан Украинанинг Измаил портига ва Беларусга жўнататилар эди, бироқ Украинадаги жанглар компанияни муқобил йўналишларни кўриб чиқишга мажбур қилди.

«Лукойл»га тегишли «Пермнефтеоргсинтез» ва «Омский Каучук» заводлари март ойида Афғонистонга 10,5 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Россия темир йўллари суюлтирилган газни Украинага ҳамда ушбу турдаги ёқилғи экспортининг улкан қисмини қайта ишловчи Россиянинг Азов ва Қора денгиз портларига етказиб беришни тўхтатди. Белоруссияга суюлтирилган газ экспорти ушбу мамлакатда ёнилғининг тўпланиб қолганлиги сабабли тўхтатилди.

Россия ишлаб чиқарувчилари суюлтирилган газ ҳажмини Афғонистонга йўналтириш имкониятини кўриб чиқдилар, зеро Россия Федерациясининг ички бозорида нархларнинг пасайиши даврида экспорт анчагина даромадли бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда