15 мартдан Red Wings ҳар куни Москвадан Тошкентга Супержетларда парвозларни амалга оширади

Productcenter.ru сайти фотосурати

15 март куни Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Москвадан (Домодедово аэропорти) Тошкентга парвозларни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳар куни Россиянинг ССЖ100 (Супержет) 100 ўринли замонавий лайнерларида амалга оширилади. Ҳозирча чипталар сотуви куз-қиш мавсуми охиригача – 26 мартгача очиқ.

«Red Wings тасарруфидаги SSJ100 самолётлари Россия лизинг компанияларига тегишли, Россия Федерацияси Авиация реестрида рўйхатдан ўтган, Россия суғурта компаниялари томонидан суғурталанган ва қайта суғурталанган — бу авиакомпанияга халқаро рейсларнинг барча йўловчилари олдидаги мажбуриятларини бажаришга имкон беради», -дея таъкидлайди авиакомпания.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Федерал ҳаво транспорти агентлиги Россия авиакомпанияларига халқаро санкциялар туфайли хорижда ҳаво кемаларини ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш хавфи юқорилиги сабабли халқаро рейсларни тўхтатишни тавсия қилган эди. Хусусан, Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни амалга ошираётган «Аэрофлот», S7 Airlines ва Smartavia авиакомпаниялари томонидан парвозлар тўхтатилганди.

Red Wings Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвозларни давом эттиришини айтди. Авиакомпаниянинг қишки жадвали Марказий Осиё республикасига тўртта рейсни ўз ичига олади: Москвадан Фарғона, Самарқанд ва Бухорога, Қозондан Бухорога. Февраль ойи ўрталаридан Екатеринбургдан Самарқанд ва Урганчга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда