Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Pixabay.com сайти фотосурати

14 март куни Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси қарийб 40 сўмга қимматлашди. Аксарият молия муассасалари Америка валютасини 1 доллар учун 11 050 сўмдан сотмоқда, харид курси 10 945 сўмдан 10 990 сўмгача, деб ёзади Spot.uz.

Бир ҳафта давомида доллар максимал курсини уч марта янгилади: 7 мартда аввалига 10960 сўмга, 10 мартда 10970 сўмгача кўтарилди, 11 март куни Ўзбекистон Марказий банки долларнинг расмий курсини 1 доллар учун 10 998 сўм миқдорида белгилади, дарҳол уни 40,7 сўмга оширган ҳолда. Россия рублининг курси 1 рубль учун 94,79 сўм этиб белгиланди.

Қозоғистонда валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар учун ўртача 519 тенгедан сотилмоқда, аммо Америка валютаси ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас. Сотиб олиш ставкаси 515-518 тенге. 11 март куни Қозоғистон фонд биржасидаги савдолар натижасида доллар курси аввалги кунга нисбатан 0,91 тенгега пасайган ҳолда 510,84 тенгени ташкил қилди (дам олиш кунлари савдо бўлмади). Қозоғистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 14 март ҳолатига кўра, доллар курси 510,79 тенге, бир рубль Россия валютаси бирлиги учун 4,42 тенгега тенг.

Тожикистонда долларнинг расмий курси 9 мартдан бери 1 доллар учун 13 сомонийни ушлаб турди, республика Миллий банки Америка валютаси қийматини 15 фоизга ошириб коррекция қилган. 14 мартга келиб Россия рубли бироз қимматлашди ва 0,111 сомонийни ташкил қилди. Айирбошлаш шохобчаларида доллар ва рубль сотиб олинади, аммо сотувлар билвосита тўхтатилди.

Қирғизистон Миллий банки томонидан 12 март куни белгиланган курсга кўра, республикада бир доллар бугун 104,97 сўмга тенг. Рубль курси 1 рубль учун 0,8721 сўм даражасида белгиланди. Айирбошлаш шохобчаларида валютани сотиб олиш ва сотиш курслари расмий равишда белгиланганидан деярли фарқ қилмайди.

Туркманистонда долларнинг расмий курси 2015 йилдан бери ўзгармаган ва 1 доллар учун 3,5 манатни ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, Ашхободдаги қора бозорда Америка валютаси бир неча баробар қиммат: 13 март куни доллар 19,7 манатдан сотиб олиниб, бир валюта бирлиги 20 манатдан сотилди. Туркманистон Марказий банки маълумотларига кўра, банкларда 100 рус рубли учун 2,76 манат олиш мумкин (бозор курси ҳақида маълумот йўқ).

Россия Федерациясининг Украинада ҳарбий махсус операцияси бошланиши, Россияга қарши санкциялар жорий этилиши ва Россия рубли қулаши ортидан Марказий Осиё республикаларининг миллий валюталари долларга нисбатан қадрсизлана бошлади ва шу билан бирга рублга нисбатан мустаҳкамланди. Мутахассисларнинг фикрича, рублнинг қулаши ва Россиядаги иқтисодий инқироз муҳожирларнинг Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга ўтказаётган пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли қисқаришига, иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига, барча республикаларда инфляциянинг сезиларли даражада ошишига олиб келади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ