Uzbekistan Airways Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўяди

Uzbekistan Airways матбуот хизмати фотосурати

Uzbekistan Airways Тошкентни Москва ва Санкт-Петербург билан боғловчи қўшимча рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

«Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9-мартдан 14-мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022-йилнинг 11, 13 ва 14-март кунлари амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Компаниядаги рейсларнинг кўпайиши ушбу йўналишларга бўлган талабнинг ортиши билан изоҳланди. Россия Федерал ҳаво транспорти агентлигининг тавсиясига биноан рус авиакомпаниялари самолётлари халқаро санкциялар туфайли хорижда ушлаб турилиши ёки ҳибсга олиниши хавфи остида қолиши мумкинлиги боис, бир қатор Россия авиакомпаниялари халқаро рейсларни тўхтатиш қарорига келди ва бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанисининг парвозларни оширишига туртки бўлди . Хусусан, Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни амалга ошираётган «Аэрофлот», S7 Airlines ва Smartavia авиакомпанияларида парвозлар тўхтатилди.

Парвозлар тўхтатилгунга қадар «Аэрофлот» Москвадан Самарқанд ва Тошкентга ҳафтасига тўрт марта парвоз уюштираётган эди. S7 Airlines С7 авиакомпанияси ҳафтасига етти рейсни амалга ошираётганди: Москвадан Самарқандга, Урганч ва Бухорога, Новосибирскдан Бухорога, Наманган ва Фарғонага, Иркутскдан Фарғонага.

Smartavia ҳафтасига иккита рейс билан йўловчиларни Санкт-Петербургдан Наманган ва Бухорога ташиётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Екатеринбург (13 ва 20 март) ва Новосибирск (9, 16 ва 23 март) шаҳарларига қўшимча рейслар эълон қилган эди.

Айни пайтда Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвозларни давом эттиришини маълум қилди. Қишки жадвалга Марказий Осиё республикасига тўртта рейс киритилган: Москвадан Фарғона, Самарқанд ва Бухорога, Қозондан Бухорога. Февраль ойи ўрталаридан Екатеринбургдан Самарқанд ва Урганчга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистон 2021 йил 1 апрелдан Россия билан мунтазам авиақатновларни тиклади. Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, пандемияга қадар Uzbekistan Airways Ўзбекистон вилоятларидан Россияга ҳафтасига 87 та, Россия авиакомпаниялари эса Ўзбекистон шаҳарларига ҳафтасига 97 та рейсни амалга оширган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ