Ҳукумат қарори билан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида бешта янги миллий табиат боғлари ташкил этилади.
Ўрмон фонди ерларида:
👉 Қорақалпоғистонда Оролқум боғи пайдо бўлади,
👉 Наманган вилоятида – «Поп»,
👉 Самарқанд вилоятида – «Омонқўтон»,
👉 Сурхондарё вилояти – «Юқори тўпаланг» ва «Бобатоғ» боғлари ташкил этилади.
Миллий табиат боғларининг таъсисчиси — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳисобланади.
Қарорда миллий боғларнинг ер участкалари ҳамда иссиқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш учун ажратилган ер участкалари белгиланган. Жумладан, Оролқум боғи майдони 1 миллион гектар, Поп – 10 минг гектар, Омонқўтон – 1,5 минг гектар, Юқори Тўпаланг – 27 минг 851 гектар, Боботоғ – 12 минг 64 гектарни ташкил этади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи – Зомин (Жиззах вилояти) ва Угом-Чотқол (Тошкент вилояти) мавжуд. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев февраль ойида Навоий вилоятида 1,2 миллион гектар майдонга эга «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида фармойиш берган эди.