Хотин-қизлар фаоллари ва маҳалла раисларининг ойлик маошлари белгиланди

Twitter Review.uz фотосурати

Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизлар фаоллари ва маҳалла қўмиталари раисларининг маошларини тасдиқлади.

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Номзодлар очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан танлаб олинади.

Фаол аёлнинг ойлик маоши у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади:

👉 маҳаллада 500 тагача хонадон бўлса, иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари миқдорида (энг кам иш ҳақи ҳозир 2 миллион 877 минг сўм, бу 265 долларга тенг);

👉 агар 501 дан 1000 гача бўлса — энг кам иш ҳақининг 4 баравари (3,288 млн. сўм ёки 303 АҚШ доллари);

👉 1000 дан ортиқ — 4,5 энг кам иш ҳақи (3,699 млн сўм ёки 341 доллар).

2022 йил 1 августга қадар маҳаллалардаги фаол аёлларга «Аёллар дафтари» билан ишлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож, кам таъминланган ўзбекистонлик хотин-қизларни масофадан туриб ҳисобот тақдим этиш ва видеконференция ёрдамида йиғилишларда қатнашиш учун планшетлар тақдим этилади.

Маҳалла раисларининг маоши ҳам худди шундай тартибда белгиланади, фақат улар бирмунча юқори — энг кам иш ҳақининг 4 бараваридан 5 бараваригача ёки 3,288 миллион сўмдан (303 доллар) 4,110 миллион (379 доллар)гача бўлади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қайта ташкил этилган эди. Энди у Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги деб аталади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ