Қозоғистон собиқ президентининг қизи депутатлик мандатидан маҳрум этилди

Дариға Назарбоева. Umihelp.com сайти фотосурати

Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палатаси) Дариға Назарбоевани депутатлик мандатидан маҳрум этишни маъқуллади, дея хабар беради КазТАГ.

Парламент аъзолари 2 март куни бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ваколатларини муддатидан олдин тугатиш учун овоз берди. Назарбоеванинг ўзи мажлисда иштирок этмаган.

Аввалроқ, яъни 25 февраль куни Дариға Назарбоева «ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига тўлиқ эътибор қаратиш» мақсадида парламент депутатлигидан воз кечиш қарорини эълон қилганди.

Қозоғистондаги январь тартибсизликларидан сўнг Нурсултон Назарбоев оиласининг барча аъзолари бир муддат жамоат эътиборидан ғойиб бўлди. Хусусан, Дариға Назарбоева парламент мажлисларига чиқишни тўхтатди. Унинг ёрдамчиси Жанна Ермекова Назарбоеванинг коронавирусга чалингани ва Олмаотадаги уйида эканини айтди. Кейинчалик унинг маошсиз таътилга чиққани маълум бўлди.

Январь ойи охирида Назарбоева Қозоғистонда ҳукмрон партия бўлмиш Nur Otan сиёсий кенгаши аъзолигидан чиқариб юборилгани маълум бўлди. Кейинроқ бу партия аъзоси, депутат Айдос Сарим Дариға Назарбоева парламент йиғилишларида қатнашмаётгани учун истеъфога чиқиши кераклигини айтди. КазТАГ манбасига кўра, Назарбоева шу вақт давомида Бирлашган Араб Амирликларида бўлган.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди