1 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимларига янги номзодларни тасдиқлади. Бу ҳақда «Нигоҳ» телеграм-канали хабар беради.
Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди маъқулланди. У фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.
Қўлдошев 1957 йилда туғилган. Узоқ вақт давомида Ички ишлар вазирлиги тизимида, хусусан вазирликнинг ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган, Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Турсинхан Худайбергенов тайинланди. № 2018 йилдан бери ФВВ раҳбари вазифасини вақтинча бажариб келган.
Худайбергенов 1951 йилда туғилган, Тошкент педагогика институти ва СССР Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида Ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2001-2006 йиллари Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси, сўнгра тўрт йил давомида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасини бошқарган. 2010-2016-йиллари Фавқулодда вазиятлар вазири, 2017 йил январь ойида Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган, 2018 йил апрель ойида эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қайтган.
Худайбергеновдан аввалги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов февраль ойида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.