Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкент вақти билан тахминан 17:15 (Москва вақти билан 15:30)да Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи чартер рейси амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов маълум қилади.
Махсус рейс «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан амалга оширилмоқда. «Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўз ватанига эвакуация қилинганларнинг биринчи партияси 240 кишидан иборат – булар Украина ҳудудида ўқиган ёки ишлаган аёллар, болалар, талабалар, турли компания ходимларидир.
Бугун Тошкентдан Катовице шаҳри томон Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш учун иккинчи махсус борт ҳавога кўтарилди. У Польшага маҳаллий вақт билан соат 17:00 (Тошкент вақти билан 21:00 ва Москва вақти билан 19:00) атрофида етиб келади.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар Польша чегарасидаги Украина назорат-ўтказиш пунктига еттита автобусда олиб келинмоқда. Улар аллақачон 11 та рейсни амалга оширган, 560 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Польша давлат чегарасини кесиб ўтишган. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинада 4300 га яқин ўзбекистонлик борлигини маълум қилганди.
«Дунё» хабарига кўра, кейинги 240 кишини Катовице аэропортидан олиб кетишга ҳозирлик кўрилмоқда. Польша томонга 400 дан ортиқ ўзбекистонликлар йўл олган.
«Польша билан чегарадош ҳудудда Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси вакиллари ташкилий масалаларни жойида ҳал қилишмоқда. Ватандошлар озиқ-овқат билан таъминланган, чегарада кексалар ва болали аёлларнинг дам олишлари учун шароитлар яратилган», — дейилади «Дунё» хабарида.
Элчихона Польшадаги дипломатик миссия ҳузуридаги штаб-квартирада фаолият юритаётган дипломатларнинг телефон рақамларини маълум қилди:
Маъруф Каримов («Карчова» пунктида) – тел. +48 508 064 333; Telegram: +99893 5947557.
Аскар Бекназаров (Катовице аэропортида) – тел. +48 508 995 888; Telegram: +99890 1160084.
Сардор Ахматов (элчихонада) – тел. +48 502 501 588; Telegram: