РФ Олий суди «Халқаро Мемориал» ташкилоти тугатилишига доир қарорни ўз кучида қолдирди

"Халқаро Мемориал" ташкилоти эшигидаги ёзув, 2022 йил январь. Александра Мельникова фотосурати/"Фарғона"

Россия Олий суди «Мемориал» халқаро тарихий-маърифий жамиятини (Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан хорижий агентлар реестрига киритилган) тугатиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари марказининг ўзида маълум қилинди.

«Мемориал» ва унинг барча филиалларини тугатиш тўғрисидаги қарор 2021 йил декабрь ойи охирида Бош прокуратура талабига биноан Олий суд томонидан қабул қилинган эди. Бунга ташкилот материалларида «хорижий агент» белгисининг мунтазам равишда йўқлиги сабаб бўлган.

«Мемориал» январь ойининг охирида қарорга эътироз билдириб, ташкилотни «хорижий агент» деб номланмагани учун тугатиш Россия Федерациясининг халқаро мажбуриятларига зид бўлган қонунни қўпол равишда бузилиши эканини таъкидлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ