Йил охиригача Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида янги электр станциялари ишга туширилади

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистонда жорий йил якунига қадар 7 та янги электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Март ойида Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари, шунингдек Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр (қуёш) электр станцияси (ФЭС) ишга туширилади.

Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади.

Январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт қувватга эга иссиқлик электр станцияси ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шундай қилиб, 2022 йили Ўзбекистонда ишга тушириладиган янги электр станциялари сони еттитага етади, мамлакат энергетика тизимининг умумий қуввати 16 минг МВтдан ошади.

2026 йилга қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш 27,4 минг МВтга, йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариш эса 110 миллиард кВт/соатга етказиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қарийб 85 фоизи иссиқлик электр станцияларига тўғри келади. 2030 йилга келиб, «яшил» иқтисодиётга ўтиш доирасида уларнинг улуши 58,5 фоизгача камайиши керак, зеро 2030 йилгача умумий қуввати 6,7 ГВт бўлган замонавий Қуёш ва Шамол электр станцияларини қурилиши режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ