«Сколково» мактаби билан меморандум имзоланди

«Сколково» мактаби ректори Юрий Левин ва ИТСВ раҳбари ўринбосари Хуррам Тешабоев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов иштирокида меморандум имзолади. ИТСВ матбуот хизмати фотосурати

«Сколково» Москва менежмент мактаби ўзбекистонлик мутахассисларни халқаро иқтисодий алоқалар, сармоя ва ташқи савдо бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлашда иштирок этади. Мактаб Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) билан тегишли меморандум имзолади, дея хабар беради «Сколково» матбуот хизмати.

«Меморандум шартларига кўра, «СКОЛКОВО» мактаби Ўзбекистон ҳокимият органлари, шунингдек давлат ва хусусий компаниялар ходимларининг малакасини ошириш бўйича лойиҳаларда ҳамкор сифатида иштирок этади. Бу борада сайёр малака ошириш курсларини ўташ, ўқув модуллари ва тажриба алмашиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

ИТСВ вакиллари давлат ходимлари ва хусусий бизнес топ-менежерларини тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистонда таълим экотизимини яратиш бўйича «Сколково» компанияси билан қўшма режалар тузиш ҳақида гапирдилар.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида инвестициявий фаолият ва лойиҳалар циклини бошқариш, лойиҳаларни маъмурий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий жиҳатлари, халқаро тўлов шакллари, божхона қонунчилиги, инфратузилма ва ташқи иқтисодий фаолиятни автоматлаштириш каби йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этадиган ўқув маркази ташкил этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда