Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг янги биносини кўздан кечирди

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беради.

Терминал биноси олим ва ҳукмдор Мирзо Улуғбекнинг бош асари – «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Хабар қилинишича, унинг томида тунда қўнаётганда кўзга ташланадиган юлдузлар туркумидан иборат само харитаси жой олган.

Янги терминал қурилишида Enter Engineering компанияси иштирок этди. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Айни пайтда терминалда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда, йўл инфратузилмаси, автотураргоҳ ва ёритиш тизими қурилмоқда. У март ойида фойдаланишга топширилади.

Қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа доирасида Самарқанд аэропорти реконструкция қилинди, ўтган йили бу ерда учиш-қўниш йўлаги қайта қурилди, замонавий энергия тежовчи ёритиш ускуналари, ИCАО иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими ўрнатилди. Аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда