ССВ: Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналаридаги беморларнинг 96 фоизи COVID-19 га қарши эмланмаган

KUN.UZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Январь ойида Зангиота тумани (Тошкент вилояти) юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилганларнинг атиги 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

2022 йилнинг биринчи ойида Зангиота шаҳридаги коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарга 8601 нафар бемор ётқизилган бўлиб, улардан 8243 нафари эмланмаган.

Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига жами 8601 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, улардан 6856 нафарини катталар, 811 нафарини ҳомиладор аёллар, 934 нафарини эса болалар ташкил этган.

«Касалланганларнинг бор-йўғи 358 нафари, яъни 4,1 фоизи COVID-19 га қарши эмланган, холос. Уларнинг орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган», — дейилади ССВ хабарида.

Вакцина олмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир даражада кечиб, ҳатто ўлим ҳолатлари ҳам кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор Ўзбекистон халқини «ўз соғлиғига эҳтиёт бўлишга, коронавирусга қарши эмлаш ва кучайтирувчи дозани олишга» чақирди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 8 февраль ҳолатига кўра, мамлакатда COVID-19 инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилган 2020 йил 15 мартдан буён коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 231 минг кишидан ошган.

Коронавирус билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши пасаймоқда: энг кўп – 1478 та ҳолат 22-январда қайд этилган бўлса, 8-февралда 778 нафар касалланганлар қайд этилган. 1592 нафар Ўзбекистон фуқароси COVID-19 дан вафот этди.

Мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланиши керак бўлганларнинг 90,8 фоизи эмланган, 69,7 фоизи тўлиқ эмланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ