АҚШ «ИШИД Хуросон»* террорчилик гуруҳи (ИШИДнинг Афғонистон бўлими) етакчиси, Шаҳаб ал-Муҳожир номи билан танилган Санаулла Ғафорийни қўлга олиш ёки уни йўқ қилишга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилди. Тегишли маълумот АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинди.
АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Ғафорий 2020 йил июн ойида «ИШИД-Хуросон» бошқарувини қўлга олган. Айнан у ўтган йил 26 августида Қобул аэропорти ёнида хориж фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилиш чоғида содир этилган теракт ташкилотчиси ҳисобланади. Ўшанда худкуш портлаши оқибатида 170 га яқин тинч афғон фуқароси ва 13 нафар АҚШ армияси ходими ҳалок бўлганди.
4 февраль куни АҚШ Мудофаа вазирлиги 26 августда содир бўлган ҳужум акс этган дрон тасвирларини эълон қилди. Департамент маълумотларига кўра, ушбу маълумотлар таҳлили асосида ҳарбийлар фақат битта портлаш содир этилган, деган хулосага келган, гарчи дастлаб аэропорт яқинида икки худкуш-террорчи портлагани ҳақида хабар берилган эди.
Шундан сўнг АҚШ армияси Нангарҳор вилоятига учувчисиз учиш аппаратидан зарба берди. Ҳарбийларга кўра, шу йўл билан Кобул аэропорти яқинида ҳужумни тайёрлашда бевосита иштирок этган «ИШИД-Хуросон»нинг икки юқори мартабали вакилини йўқ қилинган.
Ўтган йил ноябрь ойида АҚШ Ғафорий ва ИШИДнинг Афғонистондаги бўлимини бир қанча бошқа раҳбарларига нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу террорчилик гуруҳи фаол жанговар ҳаракатлар олиб боради ва «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари ва тинч афғонлар, шиалик динига эътиқод қилувчи ҳазора халқи вакилларига қарши терактлар уюштириб келади.
*Россия ва кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).