Афғонистон томонидан уюштирилган ҳужум сабаб беш нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган

Афғонистон ва Покистон чегарасидаги девор. Rferl.org сайти фотосурати

Афғонистон томонидан ўқ узишлар оқибатида камида беш нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканали Покистон расмийларининг расмий баёнотига таяниб хабар беради.

Расмийларнинг таъкидлашича, Покистон армиясининг жавобидан «террорчилар катта йўқотишларни бошдан кечирган».

«Покистон террорчиларнинг афғон ерларидан Покистонга қарши ҳаракат қилиш учун фойдаланишини кескин қоралайди ва [Толибон* радикал ҳаракати томонидан тузилган] Афғонистон муваққат ҳукуматидан келажакда Покистонга қарши бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишини кутади», — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, Покистон расмийлари ҳужумни қайси террорчи гуруҳ амалга оширганига аниқлик киритмади.

«Ал-Жазира» телеканали маълумотларига кўра, «Теҳрики Толибон» гуруҳи * (Покистон Толибон ҳаракати ) жангарилари ўқ отишда айбдор ҳисобланади.

Афғон толиблари Кобулда ҳукуматга қарши партизан уруши олиб борган даврда ТТГ билан ҳамкорлик қилган. Бироқ, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, толиблар бошқа террорчи гуруҳлар билан ҳамкорликни тўхтатишганини маълум қилдилар

Бироқ, январь ойида Покистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Моид Юсуф Афғонистонда жойлашган террорчилар Покистон хавфсизлигига таҳдид қилишда давом этаётганини айтди. Юсуф ТТГни Покистонга бостириб киришда афғон ҳудудидан фойдаланаётган асосий террорчи гуруҳ эканини таъкидлаган.

2021 йил 9 декабрда ТТГ Покистон ҳукумати билан имзоланган сулҳ битимини бир томонлама бекор қилди. Ҳаракат раҳбари муфтий Нур Вали Махсуд ўз тузилмаларига Покистон ҳукумат кучларига қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлашни буюрди.

Шуни қўшимча қилиш лозим, яқинда Афғонистон-Покистон чегарасида Покистон армияси ва афғон толиблари қўшинлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

*Россия ва кўпгина мамлакатларда террорчи сифатида тақиқланган ташкилот

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди