Тошкентда Чимён бағрида барпо этиладиган дам олиш маскани лойиҳаси тақдимоти бўлди

Uzbektourism.uz сайти суратлар коллажи

Тошкентда «Белдерсой – Чимён – Нанай» халқаро даражали курортни барпо этиш ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Чимён туристик зонасининг бош режаси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган. Умумий қиймати 480 миллион доллар бўлган лойиҳага Франция томонидан маблағлар, шунингдек 269 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар йўналтирилади.

Оромгоҳ 20 км узунликдаги чанғи йўлаклари, дор йўли ва бошқа аттракционларни ўз ичига олади.

Сайёҳларга турли фаслларга мўлжалланган 20 дан ортиқ кўнгилочар дам олиш турлари, жумладан Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, summer/winter Tubing аттракционлари, тоғ велосипеди, ёпиқ ҳовуз, от миниш ва бошқа хизматлар тақдим этилади.

Чимёнда 3309 метр баландликда учта бекатдан иборат дор йўли тортилиб, у Марказий Осиёдаги энг баланд тоғ нуқтасига айланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги 2018 йил ноябрь ойида Франция компаниялари консорциуми билан шартнома имзолаган эди. Консорциумга Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode ва Patriarch компаниялари киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда