«Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари аёллар ҳуқуқлари фаоли Мурсал Аярни (Mursal Ayar) Кобулдаги уйидан ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Aamaj News ахборот агентлиги хабар беради.
Айярнинг қаерда эканлиги номаълум. Ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган толиблар ҳозирча нима бўлганига изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, бу сўнгги уч ҳафта ичида содир бўлган учинчи воқеликдир. 19 январь куни толиблар рейдидан сўнг Тамана Заряби Парияни ва Параван Иброҳимхел номаълум томонга олиб кетилган. Бу воқеа Парияни ва Иброҳимхелнинг афғон аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш митингида қатнашганидан уч кун ўтиб содир бўлган. Намойишчи аёллар, жумладан толибларнинг Афғонистонда паранжи кийишни мажбуран жорий қилмасликларини талаб қилишган.
Бир қатор халқаро ташкилотлар ўғирланганлар тақдирига ойдинлик киритиш ва тергов бошлаш учун радикал ҳаракатга мурожаат қилган. Жумладан, БМТ ўғирлаб кетилган аёлларнинг хавфсизлигидан «жиддий хавотирда» эканини билдирди.
Қўшимча қилиш лозим, Ҳирот аёллар қамоқхонасида ишлаган ва эҳтимолки «Толибон» жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган Алия Азизийнинг тақдири 4 ойдан бери номаълум. Радикал ҳаракатнинг собиқ ҳукумат ишчиларига нисбатан авф эълон қилганига қарамай, жангарилар мунтазам равишда уларни ўғирлаб кетадилар, қийноққа соладилар ёки ўлдирадилар.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).