БМТ толиблар томонидан ўғирлаб кетилган фаол аёллар тақдиридан яна хавотир билдирди

Тамана Заряби Парияни. Twitter тармоғи фотосурати

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Кобулда аёллар ҳуқуқлари ҳимоясига доир акцияда иштрок этган олти кишининг хавфсизлигидан «жиддий хавотирда» эканини билдирди. Баёнот 1 февраль куни БМТ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган.

БМТ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон»* радикал ҳаракати бу шахсларнинг ғойиб бўлганлиги юзасидан тергов бошланганини эълон қилганига қарамай, уларнинг қаерда эканига доир маълумот ҳалигача йўқлигини таъкидлади.

Афғонистонлик аёллар ҳуқуқлари фаоллари Тамана Заряби Парияни ва Паравана Иброҳимхел ўз қариндошлари билан бирга 19 январь куни аёллар ҳуқуқлари намойишида қатнашганидан сўнг уч кун ўтиб, уйларидан ўғирлаб кетилган.

«Биз [Афғонистон] даги мавжуд ҳукуматдан мазкур фаол аёллар ва уларнинг яқинлари ўғирланиши ва ғойиб бўлиши билан боғлиқ тергов натижаларини оммага ошкор қилишни, зудлик билан уларнинг хавфсизлиги ва озод этилишини таъминлашини, айбдорларни жавобгарликка тортишини сўраймиз», — дейилади БМТ баёнотида.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди