Электр тармоғидаги носозликдан сўнг Афғонистонга электр энергияси экспорти қайта тикланди

Ritmeurasia.org сайти фотосурати

Марказий Осиё энергетика тизимидаги йирик носозлик туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга тўхтатилган электр энергияси экспорти тўлиқ ҳажмда тикланди. Бу ҳақда 1 февраль куни ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродовага таянган ҳолда хабар беради.

«Авария асоратига барҳам берилганидан сўнг Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўлиқ тикланди», — дейди Бекмуродова.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ташкил топган Марказий Осиё Ягона энергия тизимида (ЯЭТ) 25 январь куни эрталаб авария содир бўлди. Уч мамлакатнинг аксарият ҳудудларида электр таъминоти узилиб қолди. Электр энергияси, жумладан йирик шаҳарлар – Олмаота, Тошкент, Бишкекда узилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Маълумки, Ўзбекистон электр энергияси бир қатор шимолий вилоятлар ва пойтахт Кобул таъминоти учун ишлатилади.

27 январь куни Ўзбекистонда электр таъминоти тўлиқ тикланди.

  • Тошкентда Тимур Д'Ватцнинг «Аркадия ҳақидаги орзулар» кўргазмаси бўлиб ўтди

  • Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида деярли ҳамма нарса яхши, бироқ ҳаммаси ҳам кундек ойдин эмас

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди