2021 йили Ўзбекистонда туғилиш ва ўлимлар сони бўйича август ойи етакчи бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили республикада жами 905,2 минг нафар одам тўғилган, уларнинг 99 минг 693 нафари август ойида туғилган. Энг кам туғилиш февраль ойида қайд этилган – 53 759 та. Туғилганлар сони бўйича Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Ўлганлар сони 174,5 минг кишини ташкил этган — 2020 йилга нисбатан бир оз кам (175,6 минг) ва 2019 йилга (154,6 минг) нисбатан деярли 20 мингга кўп. Август ойида энг кўп одам вафот этган — 21 208 киши, энг ками — январда (11 921). Энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
61,7% ҳолатда қон айланиш тизими касалликлари, 7,8% ўсмалар, 6,7% — нафас олиш касалликлари, 5,2% — бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишлар, 4, 1% — овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 3,1% — юқумли ва паразитар касалликлар, 11,4% — бошқа касалликлар одамлар ўлимига сабаб бўлган.
Ўзбекистонга 1875 киши кўчиб келган, улар (камайиш тартибида) Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа бир қатор давлатлардан келган.
Ўзбекистондан 20 минг 140 киши кўчиб кетган. Уларнинг 56,6 фоизи Қозоғистонга, 30,5 фоизи Россияга, 3,7 фоизи Тожикистонга, 2,3 фоизи Қирғизистонга, 1,6 фоизи Украинага, 5,3 фоизи бошқа давлатларга жўнаб кетган.
2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 35,2 миллион кишидан ошди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёда 43 ўринни эгаллайди, дея таъкидлади Давлат статистика қўмитаси. Шаҳарларда 18 миллионга яқин одамлар истиқомат қилади, эркаклар сони аёллар сонидан 217 минг кишига кўп.