Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида еттита устувор йўналиш белгиланди

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда коррупцияга қарши курашиш, маҳалла ваколатларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг таълим олиши ва бандлигини таъминлаш, фермерлар даромадини икки баравар ошириш, бирламчи соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар кўрилди.

Ривожланиш стратегияси еттита устувор йўналишдан иборатлиги қайд этилди:

👉 Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

👉 Мамлакатда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; превращение принципов справедливости и верховенства закона в основное и необходимое условие развития страны;

👉 Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

👉 Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

👉 Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

👉 Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

👉 Мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилган. келгуси беш йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 100 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,4 баравар кўпайтириш ва камбағаллик даражасини камида 2 баравар қисқартириш режалаштирилган. Шунингдек, келгуси беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш мўлжалланган.

«Энг қийини, бу улкан вазифаларни ҳамон давом этаётган пандемия ва глобал инқироз шароитида амалга оширишга тўғри келади. Бу биздан катта куч ва маблағ, мустаҳкам ирода ва қатъий интизомни, барча имкониятларни тўла сафарбар қилишни талаб этади», – деди Мирзиёев.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ