Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга киришда COVID-19 учун экспресс-тестдан ўтиш талабини бекор қилди

Uznews.uz сайти фотосурати

25 январдан бошлаб Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишда келганлардан экспресс-тестдан ўтишни талаб қилмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси қарор қабул қилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлишлари керак.

Аэропорт, вокзал ёки чегарадан ўтиш пунктида коронавирус учун тезкор тестдан ўтиш талаби 15 январдан жорий қилинган эди. Бу келган йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди, улар тест топшириш ва 5 доллар тўлаш учун кассага навбатга туришга мажбур бўлаётган эдилар.

Бунга жавобан, Санитария-эпидемиология фаровонлиги ва аҳоли саломатлиги хизмати (СЭС) тезкор тест баъзида ҳатто ПЗР тести салбий натижаси эга сертификат эгаларида ҳам коронавирус аниқланаётганини таъкидлади.

Январь ойи бошидан буён Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишнинг кунлик ўсиши кескин ошди. Максимал ҳолат 22 январда қайд этилди — 1478 та ҳолат. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23 январдаги маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилган 2020 йил 15 мартдан бери касалланганларнинг умумий сони 215 минг кишидан ошди. Улардан 1542 нафари вафот этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ