Тошкентлик блогер Миразиз Базаров иши бўйича суд куни белгиланди

Миразиз Базаров. Omct.org сайти фотосурати

20 январь куни эрталаб соат 11:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод тумани судида блогер Миразиз Базаров иши бўйича суд мажлиси бошланади. Бу ҳақда «Фарғона»га Ўзбекистон пойтахтидаги манба хабар берди.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилади, Миробод туман суди раиси Сардорбек Содиқов судя этиб тайинланган.

Миразиз Базаров судда 2021 йил баҳорида қўзғатилган учта жиноий иш бўйича қатнашади. Бир ҳолатда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «д» банди («Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш») билан айбланган. Яна иккита жиноий ишда у гувоҳ ва жабрланувчи сифатида иштирок этади. Апрель ойи охирида Базаров уй қамоғига олинган, июль ойида муддат сентябрь охиригача узайтирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда