Red Wings авиакомпанияси илк бор Екатеринбургдан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Twitter тармоғи фотосурати

Red Wings авиакомпанияси февраль ойи ўрталаридан Екатеринбургдан Самарқанд ва Урганчга мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Самарқандга парвозлар 14 февралдан душанба кунлари, Урганчга 13 февралдан якшанба кунлари амалга оширилади. Белгиланган саналарга чипталар нархи 6 695 рубль ($88) қарама-қарши йўналишга – Самарқанддан чипта 17 213 рубль ($225) Урганчдан – 15 928 рубль ($208) туради.

Ушбу рейслар авиакомпания «Кольцово» аэропортидан амалга оширадиган биринчи мунтазам халқаро рейслар бўлади. Парвозларга 100 ўриндиққа мўлжалланган энг сўнгги қулай SSJ100 самолёти жалб қилинади, дейилади матбуот хизмати хабарида.

«2021 йилдан бери Red Wings Екатеринбургдан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларига парвоз қилмоқда. Чартер дастури Самарқанд ва Урганчга мунтазам рейслар билан параллел равишда давом эттирилади», — дейилади хабарда.

Бундан аввал, қишки мунтазам қатновлар жадвалига мувофиқ Red Wings Ўзбекистон шаҳарларига ҳафтасига тўрт марта: Москвадан Фарғона, Самарқанд ва Бухорога, Қозондан Бухорога парвоз қилаётгани хабар қилинган эди.

Айни вақтда Uzbekistan Airways Express Намангандан Уфага — 30-январдан якшанба кунлари парвозлар бошланишини эълон қилди. Наманган – Уфа йўналишида авиачипта нархи 1 611 677 сўмдан ($149), Наманган – Уфа – Наманган йўналишида эса 3 037 047 сўмдан ($281) бошланади. Парвозлар Full Economy («тўлиқ эконом») форматида амалга оширилади.

Наманган халқаро аэропортидаги парвозлар «Шарқий» хабининг иккинчи босқичини йўлга қўйилишидир. Uzbekistan Airways 31 январдан бошлаб Намангандан Москва, Перм, Самара, Омск, Оренбург, Иркутск, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ