Ўзбекистон Молия вазирлиги SFI Management Group компаниясининг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида малакали фаолият олиб бориш учун берилган лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда қарор 14 январь куни қабул қилинди, деб хабар беради Uzdaily.uz.
Компания томонидан Ўзбекистон корхоналарининг давлат акцияларини ишончли бошқаруви 2021 йил февраль ойида тўхтатилгани хабар қилинганди.
SFI Management Group асли ўзбек бўлган таниқли қозоғистонлик олигарх Фаттоҳ Шодиевнинг акаси Қобул Шодиевга тегишли. У ўзини Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик соҳасида қадам қўйган «биринчи одам» деб атайди. 2017 йили компания «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятини, 2018 йилда «ОТКК» АЖ ва «Ўзвтортсветмет» акциадорлик жамиятини бошқаришни бошлади.
«Компания қисқа вақт ичида ушбу корхоналар учун инқироз менежери вазифасини бажарди, бу эса уларнинг фойдаланилмаган салоҳиятидан фойдаланиш, мавжуд қувватларни реконструкция қилиш ва модернизация қилиш ҳисобига ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш, барча кўрсаткичларни яхшилаш, янги ишлаб чиқариш қувватлари, янги ишлаб чиқариш объектларини очиш жараёнини оптималлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини берди», — дейилади SFI Management Group пресс-релизида.