Ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати ўз фаолияти ҳақида ижобий маълумотларни тарқатиш учун Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларида минглаб сохта аккаунтлар яратмоқчи. Буни Aamaj News ахборот агентлиги ихтиёрида бўлган толибларнинг ички фойдаланиш учун ҳужжатлари тасдиқлайди.
Ушбу ҳужжатларга кўра, толиблар назоратидаги баъзи афғон ташкилотлари ўз ходимларига қизларнинг исмлари ва фотосуратларидан фойдаланиб Twitter ва Facebookда аккуантлар яратиб, улар орқали радикалларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи хабарларни жойлаштиришни буюрадилар.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракатининг аёллар ҳуқуқларини поймол қилиш сиёсати, айниқса ўқимишли афғон аёллари ва халқаро ташкилотлар норозилигига сабаб бўлмоқда.
Толиблар ҳокимиятга келганидан кейин афғон аёлларини ишлаш, таълим олиш, шунингдек давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларидан маҳрум қилдилар. Январь ойи бошида радикал ҳаракат барча афғон аёллари паранжи кийишлари шартлиги ҳақида кўрсатма берди. Толиблар буни мусулмон урф-одатларига йўядилар. Бироқ, муқаддас Қуръони Каримда аёлларнинг бош кийимлари ҳақида аниқ бир кўрсатма келтирилмаган.
Афғонистоннинг йирик шаҳарларида собиқ ҳукумат даврида ишлаган ёки университетларда ўқиган маҳаллий ўрта синф аёллари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб тез-тез норозилик намойишларини ўтказмоқдалар, гарчи баъзида уларни «Толибон» жангарилари зўравонлик билан тарқатиб юборишса ҳам.
Масалан, 16 январь куни Кобулда афғон аёлларининг паранжи ёпиниш мажбурийлигига қарши акцияси жангарилар томонидан кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқатиб юборилган.
زنان معترض در کابل: «فرهنگ عقبمانده پاکستان یا نقاب عربها را نمیخواهیم»
— Aamaj News (@aamajnews24) January 16, 2022
به دنبال نشر رهنمود «حجاب اسلامی از سوی وزارت امر به معروف طالبان» بانوان بار دیگر به جادههای کابل بیرون شده و میگویند که این حجاب اسلامی نیست و ما قبول نداریم.#آماج_نیوز pic.twitter.com/SQI1NFSqmu
اعتراض بانوان در کابل؛ طالبان از گاز اشکآور استفاده کردند
— Aamaj News (@aamajnews24) January 16, 2022
به دنبال وضع محدودیتهای تازه از سوی طالبان بر زنان، شماری از بانوان به جادههای کابل بیرون شده و شعار «عدالت؛ عدالت، خستهایم از اسارت» سر دادند. طالبان جهت پراکنده ساختن آنها از گاز اشکآور استفاده کردند.#آماج_نیوز pic.twitter.com/Fw9tKOAPly
«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).