Ўзбекистонда сўнгги беш кун ичида COVID-19га чалинганлар сони сезиларли даражада ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 12 январь ҳолатига бўйича 714 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган. Бу мамлакатда 88 та ҳолат аниқланган 1 январь кунига нисбатан саккиз баравар кўпдир.
Энг кўп касалланганлар Тошкент шаҳрида – 387 нафар, Тошкент вилоятида – 109 нафар, Жиззахда – 51 нафар. Энг кам касалланиш Навоий вилоятида (4 нафар), шунингдек, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида (ҳар бири 6 кишидан) қайд этилган.
Максимал кунлик ўсиш — 974 та ҳолат — 2021 йил 5 августда қайд этилганди.
Мамлакатда COVID-19 билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилган 2020 йил 15 мартдан буён коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 202,5 минг кишига яқинлашмоқда. Улардан 1508 нафари вафот этган.
12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эмланиши керак бўлган аҳолининг 88,5 фоизи коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олган, 65,2 фоизи тўлиқ эмланган.
7 январь куни Ўзбекистонда COVID-19нинг янги «омикрон» штамми аниқланди. Мамлакатда карантин чоралари кучайтирилди, барча ташкилотлар раҳбарларига ходимларни эмлашни таъминлаш мажбурияти юкланди, талабалар ва мактаб ўқувчиларининг таътиллари 24 январга қадар узайтирилди. Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларига тадбирлар ўтказиш тақиқланди.