Ўзбекистон ҳукумати саккизта давлат автомобиль транспорти корхонасини кимошди савдосига қўяди

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистондаги саккизта давлат автомобиль транспорти корхонаси кимошди савдосига қўйилади. Уларнинг рўйхати «Автомобиль транспорти соҳасидаги давлат корхоналарига хусусий секторни жалб этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори иловасида келтирилган.

Уларнинг орасида:

➡️ Avtotrans Chimboy (Қорақалпоғистон);

➡️ Avtotrans Qarshi (Қашқадарё вилояти);

➡️ Avtotrans Kosonsoy (Наманган вилояти);

➡️ Avtotrans Urgut (Самарқанд вилояти);

➡️ Avtotrans Xorazm (Хоразм вилояти);

➡️ Avtotrans Angor (Сурхондарё вилояти);

➡️ Nurafshon Avtotrans Servis (Тошкент вилояти);

➡️ Trans Avto Qarshi (Қашқадарё вилояти) бор.

Ушбу корхоналар паст рентабелли деб топилган ва E-auksion платформаси орқали ким ошди савдосига қўйилади. Харидор бир қатор инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Жумладан, сотиб олинган корхона камида беш йил давомида йўловчи ташишни амалга ошириши, уларни асосан қишлоқларни туман ва вилоят марказлари билан боғловчи ҳудудларда ташкил этиши лозим. Йил давомида автомобиллар GPS -трекерлар ва электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш мосламалари билан жиҳозланиши керак.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётда давлат иштирокини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. 2021-2022 йиллар давлат улушига эга корхоналар сонини 3 баробарга қисқартириш режалаштирилган эди. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, жорий йилда 32 та йирик давлат активлари, жумладан, «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳам аукционга қўйилади. Ҳудудларда 770 та объект хусусийлаштиришга тайёрланди. Давлат тасарруфидан чиқариш ҳисобига бюджетга қарийб 10 триллион сўм ($926 млн) тушиши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда