Ўзбекистон президенти меҳнат таътилига чиқди

Шавкат Мирзиёев. Саида Мирзиёеванинг Facebookдаги саҳифаси фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди», — дея қўшимча қилди у.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, давлат раҳбарига ҳар йили 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

Мирзиёев 2019 йилдан бошлаб йилига бир марта қисқа муддатли таътилга чиқади. У 2019 йили август ойида таътилга чиққан бўлса, ўтган йили 4 январдан 11 январгача дам олганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда