Икки фирибгар тошкентлик фуқарони хонадонини сотаётганда алдаб, сўнг уни уриб, тунаб кетишган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
Жиноят 5 август куни содир бўлган. Икки киши Тошкент шаҳрида яшовчи Ж.Р. Ўзбекистон пойтахти марказидаги квартирасини 40 000 долларга сотиб олиш чоғида унга 100 долларлик тўртта боғлам беришган, шундан 39 600 АҚШ доллари қалбаки пуллар бўлиб чиққан. Фирибгарлар хонадонни ўзлари номига нотариал тасдиқлашган.
Шу куни улар тўппонча билан Ж.Р.нинг уйига бостириб киришади, ундан пул ва уй ҳужжатларини қайтариб беришни талаб қилишади. Жиноятчилар тошкентлик фуқарони калтаклаб, бўғишган. Улар охир-оқибат ниятига етишганми ёки йўқми, хабарда аниқлик киритилмаган.
Жиноятчилардан бири аниқланиб, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган “Ғишт-Кўприк” божхона постида қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Жиноятчи Ички ишлар вазирлигининг вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди («уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда содир этилган босқинчилик”), 168-модданинг 4-қисми («жуда кўп миқдорда фирибгарлик») ва 176-моддаси 3-қисмининг «а» банди («қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур учта модданинг иккитасида 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.