Ўзбекистонга тўққиз ой мобайнида $1,7 млрд миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилди

Ўзбекистон МБ матбуот хизмати фотосурати

2021 йил 9 ой мобайнида Ўзбекистонга 1,7 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга кўпдир, деб хабар беради Ўзбекистон Марказий банкининг «Тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси ва ташқи қарз» нашри.

Ҳисобот даврида республикага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг соф ўсиши 1,3 миллиард долларни ташкил этди.

«Бошқа инвестициялар» моддаси бўйича активларнинг соф ўсиши 2,9 миллиард долларни ташкил этди. Мазкур модданинг асосий таркибий қисмларини чет эл валютаси ва жисмоний резидентларнинг депозитлари, шунингдек савдо кредитлари ва аванслар (дебиторлик қарзлари) ташкил этади. Улар $2 млрд ва 810,6 млн долларни ташкил этган.

Ҳисобот даври якунида Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги активлари 68,3 миллиард долларни, ташқи мажбуриятлар ҳажми эса 51,4 миллиард долларни ташкил этди.Шу билан бирга, соф инвестиция позицияси 3,4 миллиард долларга ёки 17 фоизга камайган ҳолда 16,9 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи учинчи чорак якуни бўйича $37,6 млрд ташкил этиб, 3,7 миллиард долларга ёки 11 фоизга ўсган. Жумладан, давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 7 фоизга ёки 1,5 миллиард долларга ошиб, 22,9 миллиард долларни, нодавлат ташқи қарзи эса 18 фоизга ёки 2,2 миллиард долларга ошиб, 14,7 миллиард долларни ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда