2021 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси $37,9 млрд, ўсиш 15% бўлган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар беради.
Экспорт ҳажми $15,5 миллиардни ташкил этган (ўсиш 8,9%), $13,2 млрд миқдорида маҳсулотлар сотилган, хизматлар $2,3 млрд бўлган .
Импорт $22,4 млрд (ўсиш 19,7%) ташкил этган, ундан $20,9 млрд — товарларга, $1,5 млрд – хизматларга тўғри келади.
Натижада ташқи савдо айланмаси салдоси $6,9 миллиардни ташкил этган.
Таъкидлаш жоиз, 2020 йили Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $36,3 млрд ташкил этганди.
Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари — Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея, Қирғизистон, Германия, Туркманистон, Афғонистон, Украина ҳисобланади.