Янги йил арафасида кам таъминланган оилаларга $75 миқдорида пул тарқатилади

UZNEWS.UZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистонда декабрь ойида аҳолининг айрим қатламига 800 минг сўмдан (тахминан $75) бир марталик ёрдам пули тарқатилади. Президент Шавкат Мирзиёев шунга доир қарор имзолади, деб хабар беради Kun.uz.

«Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга мана шундай ёрдам кўрсатилади.

«Темир дафтар» – карантин даврида ишсиз қолган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатидир. У маҳаллалар томонидан тузилиб, унга жумладан, етти тоифадаги оилалар ва алоҳида фуқаролар киритилган:

✅ кам даромадли;

✅имконияти чекланган одамларга эга;

✅ижтимоий ҳимояга муҳтож;

✅ёлғиз кексалар;

✅ доимий ишсизлар;

✅карантин туфайли ишсиз қолганлар;

✅Эпидемиологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлардан қайтгач, тирикчилик воситаларисиз қолган одамлар.

Ўзбекистонда «темир дафтар»дан ташқари «аёллар» ва «ёшлар» дафтари ҳам бор. Унга «темир» дафтар каби бир хил принципда, жинси ва ёши инобатга олинган ҳолда, одамлар киритилади. Бундай рўйхатларга қанча одам киритилгани номаълум, улар вақти-вақти билан янгиланиб турилади. Бироқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан «олтин дафтар» га киритилганлар сони маълум – улар хорижда истиқомат қилаётган ва Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишга қодир 484 нафар ватандошдан иборат.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ