Ўзбекистонда ажрим ҳолатлари 40 фоизга ошган

rg.ru сайти фотосурати

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 35 660 та ажрим ҳолатлари қайд этилган.

Ажрим ҳолатлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 456 тага ёки 41,5 фоизга ошган.

Таъкидлаш жоиз, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилга қадар ажрим ҳолатлари ўсиб боргани қайд этилади. Агар 2010 йили 17 794 та жуфтлик ажрашган бўлса, 2018 йили 32 326 та оила бўлиниб кетган. Бир йилдан сўнг ажралишлар сони 31 389 тага камайган, бу рақам 2020 йили 28 233 тани ташкил этган.

Ажрим ҳолатлари бўйича Тошкент етакчилик қилади. Декабр ойи бошида пойтахт туманлари бирининг ҳокими оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича комиссия томонидан аҳолининг турмуш шароити ва аҳволини ўрганилмагани ва тегишли чоралар кўрилмагани учун 14 та маҳалла раисини жазолаш бўйича буйруқ берганди. Ҳокимга кўра, йўл қўйилган камчиликлар маҳаллаларда ажралишлар сонининг кескин кўпайишига сабаб бўлган. Маҳалла раисларига огоҳлантириш, уларнинг оила, хотин-қизлар ва маънавият масалалари бўйича ўринбосарларига танбеҳ берилган.

Одамларнинг турмуш қуриши масаласига келсак, жорий йилнинг ўн бир ойида 276,9 мингта никоҳ қайд этилган. Бу ўтган йилга қараганда 4, 5 фоиз кўп демакдир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ