Қибрайда беш кишини ўлдирган қотил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

darakchi.uz сайти фотосурати

14 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди бир оиланинг беш аъзосини ўлдирган жиноятчига нисбатан ҳукм чиқарди, деб ёзади Darakchi.uz.

Судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш»), 119-моддаси («Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш»), 130-моддаси («Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш»), 140-моддаси («Ҳақорат қилиш») билан айбдор деб топилди.

Жиноятчига нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Жиноят июль ойида Тошкент вилояти, Қибрай туманининг «Истиқлол» маҳалласида юз беради. 1997 йилда туғилган фуқаро бир оиланинг тўрт вакилини ва уйдаги ёлланма ишчини ўлдиради. nemolchi.uz маълумотига кўра, жиноятчи Россияга учиб кетмоқчи бўлади, лекин улгуролмайди.

Бундан ташқари, мазкур оила бу йигит билан бир неча йилдан бери таниш бўлгани хабар қилинган. Йигит опа-сингиллардан бирининг уйини таъмирлашни ўз зиммасига олиб, шу ерда яшайди ва қиздан қарзга пул сўрайди. Кейинчалик, у қизга ҳушомад қила бошлади, аммо рад жавобини олади. Кейин йигит қизнинг қўлини сўраб, унинг отаси олдига келади, лекин ота бу йигитни қарзни тўламаслик шундай йўл тутяпти, деб гумон қилади.

Шундан сўнг гумонланувчи йигит бу оилага таҳдид қила бошлайди. Йигит устидан участка нозирига ариза топширилади, бироқ бўлажак қотилга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ