Ўзбекистонда 900 дан ортиқ хусусий болалар боғчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

pixabay.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани сабабли, 931 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди, деб хабар беради Darakchi.uz.

Энг кўпи – Фарғона вилоятида 125 та, Хоразмда 110 та, Самарқандда 97 та, Сурхондарёда 94 та, Қашқадарёда 88 та, Наманганда 85 та, Навоий шаҳрида 83 та хусусий болалар боғчаси ёпилган. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида яна бир неча ўнлаб мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди.

Ушбу муассасалар иситиш тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг ўз фаолиятини тиклайди, дейилади хабарда.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имкон қадар кўпроқ болаларни мактабгача таълим тизимига жалб қилиш мақсадида республикада давлат ва хусусий боғчаларни кўпроқ очиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган эди. Ўтган йил ёзда яқин икки йилда республикада икки мингта оилавий хусусий болалар боғчаси ташкил этиш режалаштирилгани маълум бўлди. Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, улар мактабгача таълим муассасалари қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда очилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда