ФВВ 2021 йили ис газидан вафот этган одамлар сонини маълум қилди

Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов. ФВВ сайти фотосурати

2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли 125 киши вафот этган, 115 киши жабрланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов брифингда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ис газидан заҳарланиш асосан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик, ностандарт (қўлбола ясалган) иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш, иситиш печлари дудбуронларини нотўғри ўрнатиш, ҳаво алмашмайдиган хоналарда очиқ оловдан фойдаланиш туфайли содир бўлмоқда.

ФВВ матбуот хизмати раҳбари мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида фуқароларга ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланмаслик, иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юбормаслик, газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда