Россияга ишлагани келган одамларнинг энг кўпи ўзбекистонликлар экани маълум бўлди

Рtzgovorit.ru сайти фотосурати

Жорий йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Россияга кириб келишда «иш» мақсадини кўрсатган энг кўп хорижликлар — ўзбекистонликлар экани маълум бўлди. Бунга РФ ИИВ келтирган статистика маълумотлари гувоҳлик беради.

Унга кўра, мазкур муддат ичида Ўзбекистондан Россияга ишлагани келганларнинг сони 3 054 180 нафар одамни ташкил этган. Иккинчи ўринда Тожикистон — 1 597 481 та одам Россияга иш ахтариб келган. Кейинги ўринларни Қирғизистон (623 465 та одам) ва Арманистон (298 801 та одам) эгаллайди.

Туркманистондан Россиядан январь ва сентябрь оралиғида 5165 нафар одам келган. Қозоғистондан ташриф буюрганларнинг сони 115 447 та одамни ташкил этади.

РФ Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил январдан октябрга қадар 10 616 980 та одам миграция учётидан ўтган, ҳолбуки бу кўрсатгич ўтган йили 8,32 млн одамдан иборат эди (бу ерда нафақат ишга келган балки ўқишга, сайёҳ сифатида келганлар ҳам инобатга олинган). Шунга қарамасдан, барибир Россияда ишчи кучига эҳтиёж жуда катта, айниқса қурилиш соҳасида. Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, мигрантлар қурилиш соҳасида ишчиларнинг 55 фоизини, уй-жой коммунал хўжалигида 35 фоизини, қишлоқ хўжалигида 27 фоизини ташкил этади.

Бундан олдин, Россияда 2022 йил охирига бориб мигрантнинг рақамли IТ-картасини жорий этиш кўзда тутилганган хабар қилинганди. Карта паспорт ўрнини қоплаган ҳолда, чет эллик ишчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ