S7 Airlines авиакомпанияси Волгограддан Фарғонага авиақатновни йўлга қўйди

Uzbekistan Airports матбуот хизмати фотосурати

Россиянинг S7 Airlines («Сибирь») авиакомпанияси Волгоград – Фарғона – Волгоград йўналиши бўйича авиақатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот маркази хабар беради.

Биринчи рейс 7 декабрь куни амалга оширилди. Фарғона халқаро аэропортига учиб келган S7 самолёти анъанага кўра сувли арка билан кутиб олинди.

Волгоград – Фарғона – Волгоград йўналишидаги рейслар ҳафтанинг сешанба кунлари А-320 ва А321 самолётлари ёрдамида амалга оширилади.

Волгоград халқаро аэропорти матбуот хизматининг хабарига кўра, самолёт эрталабки соат 06:25 да учади, қайтиб келиб қўниш вақти соат 15:10 да. Бир томонга йўл вақти 3 соат 35 дақиқадан иборат.

Чипталарни авиаташувчи сайтидан 14 декабрь кунидан бошлаб сотиб олиш мумкин: Волгограддан Фарғонага чипта нархи 9 268 рублдан (багаж пулли) 22 628 рублгача (32 кг багаж). Қайтиш чиптасининг нархи –9 266 дан 21 461 рублгача.

S7 Airlines павиакомпаниясининг мазкур йўналишдаги парвозлари 2022 йил 22 мартгача давом этади.

Бундан олдин Ўзбекистон Транспорт вазирлиги қиш мавсуми бўйича Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозлари жадвалини тасдиқлаганини хабар қилганди. Унга кўра, S7 Airlines Москва, Новосибирск, Иркутск шаҳарларидан Ўзбекистонга рейсларни амалга оширади. Кейинчалик авиакомпаниянинг Нижний Новгороддан Урганчга мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйгани маълум бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ