S7 Airlines авикомпанияси Нижний Новгороддан Урганчга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

Business-vector.info сайти фотосурати

Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Нижний Новгороддан Урганчга ва қайтиш томон мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда В. П. Чкалов номидаги Нижний Новгород халқаро аэропорти матбуот хизмати хабар беради.

Аэропорт учун янги йўналишдаги парвоз 2 декабрь куни амалга оширилди. Шунингдек, S7 Нижний Новгороддан Фарғонага ҳам рейслар ташкил этади.

Новгороддан жўнаб кетиш соат 21:10 га, Урганчга етиб келиш соат 02:25 га (маҳаллий вақт билан) режалаштирилган. Стригинога қайтиш рейси соат 04:15 га (маҳаллий вақт), етиб келиш соат 5:35 га режалаштирилган. Парвозлар Boeing 737 самолётларида амалга оширилади.

Бундан аавал Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Россия авиакомпанияларининг Ўзбекистонга амалга оширадиган қиш мавсумидаги мунтазам парвозлари жадвалини тасдиқлаганини хабар қилганди.

Жадвалга кўра, S7 Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга Москва, Новосибирск ва Иркутск шаҳарларидан ааиақатновларни ташкил этади.

Ўзбекистон Россия билан мунтазам парвозларни 2021 йил 1 апрелда тиклади. Транспорт вазирлиги хабарига кўра, пандемияга қадар Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳафтасида 97 та рейс амалга оширган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ