1 декабрдан Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари белгиланди. Ҳужжат Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан тасдиқланган.
1 литр вино тайёр маҳсулоти учун чакана нарх — 12 000 ($1,1) минг сўм, коняк маҳсулоти учун ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун 30,2 минг сўм ($2,8) белгиланди.
Минимал чакана нарх: 1 литр вино учун – 14,2 минг сўм ($1,3), коняк учун– 57,8 минг сўм ($5,4), ароқ ва бошқа алкаголь маҳсулотлари учун – 36,2 минг сўм ($3,4) миқдорида бўлади.
Бундан олдин алкаголь маҳсулотларига нарх жорий йилнинг март ойида оширилган эди. Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 1 январдан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқилган табиий узум шароби алкоголь эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сафига киритилди ва уларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди.
2019 йил февралга қадар алкоголь, озуқавий ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш давлат монополияси доирасида эди. Кейин бу тартиб бекор қилинди, 2020 йил ёзидан бошлаб алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси учун юридик шахсларга лицензия бериладиган бўлди. Ўшанда бундай лицензиялар муддатини чекламаслик қарори қабул қилинди.