Режиссёр ва сценарист Жасур Исҳаков вафот этди

Жасур Исҳаков. Facebookдаги саҳифаси фотосурати

Тошкентда 75 ёшида режиссёр ва сценарист Жасур Исҳаков вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар беради.

Жасур Исҳаков 1947 йил 15 мартда Тошкентда туғилган. 1971 йили Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини, 1975 йили СССР Давлат кинематография қўмитаси ҳузуридаги сценаристлар Олий курсини тамомлаган. У Ўзбекистон Далат мукофоти лауреати.

Исҳаков ўзининг ижодий фаолияти давомида «Ҳақиқат куни», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Шатранж мамлакатидаги саргузаштлар» фильмларида режиссёр, «Балли Камолиддин», «Шок», «Алвидо, ғўр ёшлигим» (Элъёр Ишмуҳамедов ҳаммуаллифлигида) фильмларида сценарий муаллифи сифатида ишлаган.

Шунингдек, Жасур Исҳаков сценарийси асосида 30 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар, «Наштар» ва «Зумраша» киножурналлари сони суратга олинган. У қатор пьесалар, ҳикоялар, қўшиқлар муаллифи бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Нима учун Ўзбекистон яна бир бор газ тақчиллигига дуч келгани ва яна бир бор ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини чеклагани ҳақида

  • Япония беш йил ичида Марказий Осиё мамлакатларидаги лойиҳаларга тахминан 20 миллиард доллар сармоя киритади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда