Мирзиёев Россия ФХХ раҳбари билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФОТОСУРАТИ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар беради.

Учрашув 1 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтди. Бортников Ўзбекистонга амалий ташриф буюрган. Маълумки, бундан бир неча кун олдин Кремлда РФ Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтганди ва унга Россиянинг МДҲ давлатлари билан муносабати муҳокама қилинганди.

Учрашувда замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, август ойида ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати бошқараётган Афғонистондаги ҳолат инобатга олинган ҳолда, Марказий Осиё минтақасидаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатлар томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ